Мексикадаги Тулум курортида жойлашган ёввойи табиат боғи хўжайини Ричард Милески ҳаётига боғдаги туя нуқта қўйди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Туя аввалига уни тишлаб олиб, сўнг босиб янчиб ташлаган.
Тулум фуқаролар мудофааси департаменти вакили сўзларига кўра, қутурган туяни марҳумнинг жасадидан четлаштириш учун уни юк машинасига уланган арқон билан судрашга тўғри келган. Маълум бўлишича, туя тишлаб, босиб ташлаганидан кейин ҳам Милески тирик қолган, бироқ туя унинг устига ўтириб олгач, нафаси бўғилиб нобуд бўлган.
Жонивор нима сабабли ҳайвонот боғи хўжайинига ташлангани номаълум бўлиб қолмоқда. Унга доимий равишда куннинг маълум қисмида бериладиган ичимликнинг вақтида тортилмагани туянинг ғазабланишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)