Европа 2016 чемпионатига саралаш мусобақаси доирасидаги Албания ва Сербия термаларининг Белграддаги учрашувида майдон устида масофадан туриб бошқариладиган кичик учувчисиз самолёт пайдо бўлди. Унга ип ёрдамида Албания байроғи осиб қўйилган эди.
Сербия термаси ўйинчиси байроқни юлиб олишга уринганидан сўнг, футболчилар ва жамоаларнинг бошқа вакиллари ўртасида муштлашув юзага келди. Матч тўхтатиб қўйилди, сўнг унинг бу кеча давом эттирилмаслиги ҳақида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Албания бош вазири Эди Раманинг укаси Орфи Рама Албания байроғи билан боғлиқ ҳодисага алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)