Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг «D» гуруҳида 3-тур ўйинлари ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Ироқ ва КХДР ёшлари ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувда 2:1 ҳисобда устун келган шимолий кореяликлар чорак финалга йўл олди. Аслида бу жамоалар бир хил тўрт очкодан тўплади. Бироқ мусобақа регламентида ўзаро ўйинларга эътибор берилгани боис КХДР гуруҳни иккинчи ўрин билан тугатди.
Иккинчи жуфтликда Қатар Уммонни қийинчиликсиз мағлуб этди ва етти очко тўплаб, гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга чиқди.
Изоҳ (0)