Google, Apple ва Microsoft компанияларининг овозли ёрдамчилари жангида Google Now ғалаба қозонди. Ҳар ҳолда, Stone Temple Consulting агентлиги ўтказилган синов натижаларига кўра шундай хулосага келган. Бу ҳақда Mail.Ru маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Синовда Microsoft’нинг Cortana овозли ёрдамчиси Nokia Lumia 635, Apple’нинг Siri’си iPhone 4s ва Google Now эса iPhone 5 смартфонларида синовдан ўтказилган. Синов давомида ҳар бир овозли ёрдамчи дастурга 3086 тадан савол берилган. Саволлар эса «Севги нима?», «Беш долларлик купюрада кимнинг сурати бор?», «Нима учун осмон кўк рангда?» каби бўлган.
Овозли ёрдамчиларнинг жавоблари эса икки хил — қисман ва тўлиқ кўринишда берилди деб қабул қилинган. Ҳар иккала йўналишда ҳам Google Now овозли ёрдамчиси яққол ғолиб бўлган. Қуйида эса уларнинг йўналишлар бўйича жавоб бериш натижалари билан танишишингиз мумкин.
- Қисман: Google Now — 58%, Siri — 29%, Cortana — 20%.
- Тўлиқ: Google Now — 88%, Siri — 53%; Cortana — 40%.
Изоҳ (0)