Адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган франциялик ёзувчи Патрик Модиано топилди, дея хабар бермоқда Reuters. У Париждаги Галлимард нашриётида матбуот анжумани уюштириб, уни бу мукофотга лойиқ топишганидан ҳайратланганини билдирди.
Модиано мукофотни Швеция фуқаролигига эга бўлган набирасига бағишлашини маълум қилди.
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори 9 октябрь куни эълон қилинди. Бироқ Швеция академияси раҳбарияти ҳам, Франция ОАВлари ҳам бироз вақт давомида Модианони топа олишмади.
Модианога адабиёт бўйича Нобель мукофоти «кишиларнинг ақл бовар қилмас тақдирларини пайдо қилиб, истило дунёсини очиб берган хотира санъати» учун берилгани Нобель қўмитаси мактубида айтилади.
Аввалроқ физиология ва тиббиёт, физика ва кимё соҳаларида совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бугун, 10 октябрь куни тинчлик учун Нобель мукофоти соҳиби эълон қилинади.