Америка Қўшма Штатлари Африка давлатлари учун савдодаги энг яхши шерик ва у Хитой ҳамда Россиядан кўра ишончлироқ. Бу ҳақда 30 апрель куни CNN нашри АҚШ савдо котиби Жина Раимондо баёнотига асосланиб, хабар берди.
Манбада айтилишича, АҚШ Африка ҳукуматларига савдо ҳамкори танлашда босим ўтказмайди. Ҳамма ўз ҳамкорини эркин танлаши керак. Аммо АҚШ билан ҳамкорлик бу қитъа мамлакатлари учун ҳар жиҳатдан кафолатланган.
“Биз ўзимизни энг яхши танлов варианти деб ҳисоблаймиз. Биз Африканинг эркинлик ва демократия қадриятларига мос келадиган имкониятларни таклиф қиламиз. Биз сиз билан кўп йиллик ҳамкор бўлишни хоҳлаймиз”, — деган котиб Раимондо CNN нашрига берган интервьюсида.
Жина Раимондо Африкага биринчи расмий сафари чоғида Кения президенти Уилям Руто билан учрашган. Кения пойтахтида бизнес-форум ташкил этиб, унинг доирасида нутқ сўзлаган.
Котиб Раимондо, Африка давлатлари АҚШ ва Европа ҳукуматларининг демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги “маърузалари”ни ёқтирмаслиги ва жиддий талабларни қўймайдиган Хитой ёки Россия билан ишлашни афзал кўриши ҳақидаги саволларга муносабат билдирган. Унинг фикрича, АҚШ минтақада геосиёсий мақсад асосида ҳаракат олиб бормайди. Шу боисдан ҳам у билан ҳамкорлик хавфсиз.
Изоҳ (0)