Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри Украинадаги вазият бўйича икки томонлама музокаралар ўтказади. Россия ТИВ расмий вакили Александр Лукашевич сўзларига кўра, учрашув 14 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Суҳбатнинг конструктив бўлиши кутилмоқда. Икки томонлама долзарб муносабатлар ва халқаро кун тартибидаги қизғин мавзулар, жумладан Украинадаги инқироз муҳокама этилади», — дея таъкидлади дипломат.
Шунингдек, Лавров ўзининг франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан ҳам учрашишни режалаштирган.