Токиодаги Сенсо Жи буддистлар ибодатхонасида анъанавий йиғлоқи чақалоқлар фестивали бўлиб ўтди.
Мусобақада бир ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ чақалоқлар иштирок этди. Ушбу тадбир Японияда жуда машҳур ва ҳар йили кўплаб томошабинларни жалб қилади. Ота-оналар ўз фарзандларини сумо курашчиларига топширишади, улар болани имкон қадар баланд овозда қичқириб йиғлашга мажбур қилишади. Агар бу иш бермаса, қўрқинчли ниқоб кийган ҳакамлар ишга аралашадилар.
Японлар ўз фарзандларини мусобақага ихтиёрий равишда олиб келишади. Улар йиғлаш болаларнинг соғлиғини яхшилайди ва ёвуз руҳлардан сақлайди, деб ҳисоблашади. Бу анъанага аллақачон 400 йил бўлган.
Йиллар давомида японлар бу фестивални катта тантаналар билан ўтказишга одатланишган. Фестивал учун алоҳида тайёргарлик кўрилади, ота-оналар кичик ёшдаги болалари фестивалда “муносиб” иштирок этиши учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишади.
Изоҳ (0)