Тошкент шаҳрининг икки тумани: Бектемир ва Учтепада электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 1 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
- Учтепа тумани: 18-сонли Автосарой ва “Найман”, “Ўрикзор”, “Саккокий”, “Кўркамобод”, “Шароф”, “Тақачи” ҳамда “Бешқайрағоч” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Изоҳ (0)