Франция ОАВлари адабиёт бўйича Нобель мукофоти янги соҳиби ёзувчи Патрик Модианони топа олмаяпти. Унинг сўнгги асарларини чиқарган «Галлимар» нашриёти ҳам у билан боғлана олмаётганини айтган, дея хабар бермоқда ТАСС.
Маълум бўлишича, Швеция академияси раҳбарияти ҳам унга адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлгани ҳақидаги қувончли хабарни етказа олмаяпти. Айни пайтда Францияда ҳеч ким Модианодан интервью олишга муваффақ бўлмаган.
Модианога адабиёт бўйича Нобель мукофоти «кишиларнинг ақл бовар қилмас тақдирларини пайдо қилиб, истило дунёсини очиб берган хотира санъати» учун берилгани Нобель қўмитаси мактубида айтилади.
Аввалроқ физиология ва тиббиёт, физика ва кимё соҳаларида совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бугун, 10 октябрь куни тинчлик учун Нобель мукофоти соҳиби эълон қилинади.
Изоҳ (0)