9 октябрь, пайшанба куни Белоруссия Миллий кенгаши вакиллар палатаси (қуйи палата) Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ҳужжат шу куннинг ўзидаёқ Республика Кенгаши (юқори палата) томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Шундан сўнг, ҳужжат имзо қўйиш учун президентга юборилади. Имзо шартноманинг Белоруссия томонидан ратификация қилиниши жараёнини якунлайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қозоғистон парламентининг юқори палатаси — Сенат «Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилган эди.
Изоҳ (0)