Twitter компанияси АҚШ адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюроси устидан судга арз қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru Associated Press’га таяниб.
Интернет-компания АҚШ махсус хизматларининг расмий суд сўровлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни талаб қилмоқда.
Twitter вице-президенти Бенжамин Ли судга қилган мурожаатларини изоҳлар экан, АҚШ ФҚБ ва адлия вазирлиги кузатиш ҳақида берилган сўровлар бўйича аниқ маълумотларни эълон қилишни тақиқлаганини айтди.
Изоҳ (0)