«Ўзбектуризм» миллий компанияси Ўзбекистонда Япониянинг Toyoko Inn арзон меҳмонхоналар тармоғини яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея хабар берди «Подробно» компаниядаги манбасига таяниб.
«Сайёҳлик мавсуми авжига чиққан вақтда инфратузилмага, айниқса меҳмонхоналарга катта юк тушади. Хоналар етишмай қолиши билан боғлиқ вазиятлар кузатилади, шу туфайли Ўзбекистон меҳмонхона секторига хорижий инвестицияларни жалб этишдан манфаатдор. Шу мақсадда «Ўзбектуризм» бугунги кунда қатор халқаро тармоқли меҳмонхоналар вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Жумладан, Toyoko Inn бизнес-меҳмонхоналар тармоғи билан фаол консультациялар ўтказилмоқда», — дея таъкидлади нашр манбаси.
Унинг айтишича, японияликлар Ўзбекистонда ўз арзон меҳмонхоналар тармоғини яратмоқчи. Уларнинг барчаси ягона услубга эга бўлади.
Изоҳ (0)