Жорий йилнинг 1 октябридан янги қоидаларга мувофиқ, теле, видео ва радиоқурилмалар, қиймати эълон қилинган, рўйхатга олинган юк билан ташилади. Бунда йўловчидан ташилаётган юкнинг эълон қилинган қийматининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча йиғим олинади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар берди.
Агар йўловчи рўйхатга олинган юкни расмийлаштириш пайтида кўрсатилган категориядаги юкни эълон қилинган қийматдаги ва тегишли йиғим тўланадиган юк сифатида расмийлаштиришдан бош тортса, авиакомпания ушбу категориялардаги юкларнинг бутунлиги учун жавобгар бўлмайди.
Изоҳ (0)