«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙКга Темир йўллар маъмуриятининг ахборот-ҳисоблаш марказини яратиш топширилди. У ички йўналишларда ҳаракатланувчи, Ўзбекистон вазирликлар ва идораларининг юк вагонлари паркларини рўйхатга олади. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар берди.
Автоматлашган маълумотлар базасида юк вагонларининг техник ҳолати, техник кўрикдан ўтказиш даврлари, улардан фойдаланиш муддати, фойдаланишга рухсат бериш ҳисоб-китобларини олиб бориш режалаштирилмоқда.
Унда юк темир йўл транспорти, жумладан капитал таъмирдан чиқиб, хизмат муддати узайтирилган цистерна вагонларда хавфли юк ташийдиган транспортлар ҳисобга олинади.
Изоҳ (0)