Америкалик таниқли сармоядор Уоррен Баффетнинг фикрича, АҚШнинг собиқ биринчи хоними ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2016 йилги президентлик сайловларида иштирок этади ва ғалаба қозонади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳиллари ғалаба қозонади. Мен бунга пул тикмоқчиман, мен бундай ишларни шунчаки қилмайман», − деди 84 ёшли Баффет. Унинг фикрича, Клинтон сайловда ўз номзодини қўйиш истагини имкони борича кечроқ билдиради.
Gallup таҳлил компанияси ўтказган сўровларга кўра, Ҳиллари Клинтон 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларида номзоди қўйилиши мумкин бўлган 16 шахс ичида энг таниқлисидир. Унинг машҳурлиги қолган 15 номзод кўрсаткичларининг йиғиндисидан ҳам кўплиги аниқланган.
Изоҳ (0)