Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган Уй парвариши ва реабилитация бўйича халқаро кўргазмада Unicare компанияси ёлғиз кекса одамлар учун махсус яратилган креслони тақдим этди, деб хабар бермоқда New York Daily News.
Креслонинг орқа қисми узун қўлли, жилмайиб турган қўғирчоқ шаклида ясалган. Муаллифларнинг таъкидлашича, бундай креслолар қучоқлашишга ҳеч кими йўқларга қўл келиши мумкин.
Нархи 46 минг иэна (тахминан 420 доллар) бўлган кресло аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун ҳам мослаштирилиши мумкин. Шунингдек, кўргазмада дори ичиш вақтини эслатиб турадиган ва эски япон қўшиқларини айтадиган қўғирчоқлар ҳам тақдим этилган.
Изоҳ (0)