Латвия Сейми (парламенти)га сайловларда Путиннинг «Единая Россия» партияси расмий шериги бўлган «Согласие» россияпараст партияси кутилганидан кўра кўпроқ овоз тўплаб, биринчи ўринга чиқиб олди, дея хабар берди «Европейская Правда» нашри.
Латвия марказий сайлов комиссияси овозларнинг 99 фоизини ҳисоблаб чиққанидан сўнг шундай маълумотни тарқатган.
Путин тарафдорлари 24 мандатга эга бўлади, ҳукмрон «Единство»да эса 23 депутат бўлади. Шунга қарамай, Россия тарафдорлари янги ҳукумат шаклланишида иштирок этмайди.
Жорий ҳукумат коалициясига Яшиллар ва фермерлар иттифоқи (21 мандат) ҳамда Миллий альянс (17) ҳам киради. Шу тариқа амалдаги ҳукумат 61 та овоз билан барқарор кўпчиликни сақлаб қолади.
Латвия Сеймида жами 100 та ўрин бор.
Изоҳ (0)