Бугун, 6 октябрь куни Германия ҳукуматининг гуманитар ёрдами ортилган биринчи юк машиналари Украина-Польша чегарасини кесиб ўтади, дея хабар бермоқда Segodnya.ua.
Ушбу ёрдам Украинага Германия канцлери Ангела Меркелнинг Украинага ташрифи давомида эришилган битимларга мувофиқ тақдим этилди.
Германиядан келаётган юкка иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги парламент давлат котиби Ганс-Йоахим Фухтель ҳамроҳлик қилмоқда.
Бугун тонгда Украинанинг Фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат хизмати раҳбари Сергей Бочковский Украина-Польша чегарасида гуманитар ёрдамни кутиб олиш учун жўнаб кетди. У юкни Украина ҳудудига олиб кириш ва уни тақсимлаш ишларига шахсан бошчилик қилади.
Изоҳ (0)