Корея Халқ Демократик Республикаси «Сохе» космодромидаги ракета учириш мажмуасининг модернизацияси бўйича асосий ишларни якунлади, деб хабар бермоқда 38 North нашри.
Сентябр ойида сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларда мажмуа яқинида жойлашган ёқилғи омборларининг ёнида танклар кўринган, лекин уларнинг бу ерга нима учун келтирилгани маълум эмас.
Шунингдек, экспертлар Пхенян август ойида KN-08 қитъалараро баллистик ракета учун ишлатилиши мумкин бўлган двигателни синовдан ўтказган. Бундай ракета 11 минг километр масофагача учирилиши мумкинлиги, двигатель синовлари эса одатда ракеталарнинг тўлиқ учирилишидан олдин ўтказилиши таъкидланмоқда.
Модернизация қилинган мажмуадан илк ракета учирилиши жорий йилнинг охиригача амалга оширилиши мумкин. 2012 йил декабрь ойида Шимолий Корея бу мажмуадан «Кванменсон-3» сунъий йўлдоши орқали «Инха-3» ракетасини муваффақият билан учирган эди.
Изоҳ (0)