АҚШ почта хизмати Бэтменнинг 75 йиллигига бағишлаб чекланган миқдордаги маркалар сериясини чиқаради. Улар 9 октябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Comic Con фестивалида тақдим этилади. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Маркаларни яратишда иштирок этган рассомларнинг айтишича, улар кўп сонли комикслар, фильмлар ва мультсериалларда ўз ташқи кўринишини кўп маротаба ўзгартирган суперқаҳрамоннинг барча образларини жамлашга ҳаракат қилган.
DC Comics қаҳрамонлари акс этган маркалар АҚШда илк бор 2006 йилда тақдим этилган. Уларда Супермен, Яшил чироқ, Аквамен, Тор ва бошқа комикслар персонажлари ифодаланган бўлган.
Изоҳ (0)