Барак Обама маъмурияти Саудия Арабистонига умумий қиймати 1,75 миллиард долларга тенг Patriot зенитли ракета мажмуалари ва бошқа ҳарбий техникани сотиш ҳақидаги ҳужжатни тасдиқлади, дея хабар бермоқда Associated Press АҚШ мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси баёнотига таяниб.
Унда айтилишича, Давлат департаменти Саудия Арабистонига 202 та Patriot зенитли ракета мажмуалари, ишга тушириш қурилмалари, захира қисмлар ва бошқа ҳарбий техникани ўтказишни маъқуллади.
Хабарда келтирилилганидек, сотув Яқин Шарқдаги сиёсий барқарорлик ва иқтисодий прогрессни таъминлашда муҳим рол ўйновчи Саудия Арабистони хавфсизлигини яхшилайди.
Изоҳ (0)