6—7 октябрь кунлари Украина Германиядан 18 миллион еврога тенг гуманитар ёрдам юкланган 100 та автомобилни қабул қилиб олади. Бу ҳақда Украина Давлат фискал хизмати раиси ўринбосари Анатолий Макаренко баёнотига таяниб «Европейская правда» нашри хабар берди.
«Биз 6—7 октябрь кунлари Германиядан гуманитар ёрдам конвойини кутиб олишга тайёрланмоқдамиз. Қурилиш материаллари ва генератор станциялари келтирилиши кутилмоқда», — деди Макаренко матбуот анжуманида.
Идора раҳбари ўринбосари «бу қаёқдаги 600 минг килограмм чой эмас, ҳақиқий гуманитар ёрдам» эканлиги ва уни қабул қилишга шайликларини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)