Россия Федерацияси Украина билан чегарадош бўлган Ростов вилоятига Россия Қуролли кучларининг янги бўлинмаларини жойлаштирди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига таяниб.
«Гап Шимолий Осетиянинг 100-алоҳида разведка бригадаси, РФ ҚК Бош қароргоҳи Бош разведка бошқармаси томонидан махсус тайинланган 2-алоҳида бригада таркибидан тузилган разведка-диверсия гуруҳи ҳамда РФ ҚК Бош қароргоҳи БРБга қаровчи 2-спецназ бригадаси ҳақида бормоқда», — деди Украина МХМК спикери Андрей Лисенко.
У, шунингдек, Россиянинг Украина билан чегарадош туманларида криминоген вазият (кишиларда жиноят қилиш қарорини келтириб чиқарувчи ҳолат)нинг кучайиши кузатилаётганини таъкидлади. «Бу Россияга Украинадан ҳеч кимнинг назоратида бўлмаган террористик гуруҳлар вакиллари, қочоқ жиноятчиларнинг кириб келиши билан боғлиқ», — деди Украина МХМК вакили.
Лисенко сўзларига кўра, шу туфайли Украина томонидан ёпилган Изварино, Краснопартизанск ва Должанский ўтказиш пунктларида Россия Федерал хавфсизлик хизмати Россияга кираётган ҳар битта автомобилни диққат билан текширмоқда.
Изоҳ (0)