Европа Иттифоқи Украинада бир қанча ижобий ўзгаришларни қайд этган, бироқ ҳукумат ва айирмачилар ўртасидаги Минск шартномасининг давомли амалга оширилишига чақирган, деб хабар берди BBC.
Кеча Брюсселда Евроиттифоқ давлатлари элчилари Украинадаги вазиятни ва Россия-Евроиттифоқ муносабатларини муҳокама қилди. Иттифоқ вакили сўзларига кўра, Украина жануби-шарқидаги вазият юмшаган тақдирда Россияга қўйилган санкцияларнинг олиб ташланиши масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Аввалроқ Reuters агентлиги санкцияларнинг олиниши масаласи ҳатто тилга ҳам олинмаганини хабар берган эди. Германия канцлери Ангела Меркель эса Евроиттифоқ санкцияларни бекор қилишдан ҳали анча узоқлигини таъкидлаган. Ўз навбатида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Bloomberg’га берган интервьюсида Москва Украина масаласида позициясини ўзгартирмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)