Россия қўшинлари бутун Украина ҳудуди, жумладан Қримдан ҳам чиқариб кетилиши керак, деб ҳисоблайди Австрия ташқи ишлар вазири Себастиан Курц. Бу ҳақда у «Коммерсант» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
«Украина ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш керак», — дея қўшимча қилди у.
Санкциялар ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, Австрия ТИВ раҳбари «Евроиттифоқ мамлакатлари ҳам Россияга қарши киритилган санкциялар ва РФнинг жавоб чораларидан азият чекаётгани»ни таъкидлади. У, шунга қарамай, Европа бундай ҳисоб-китобга тайёрлигини айтди ва ҳеч ким бундай чора қўллашга тўғри келганидан мамнун эмаслигини билдирди.
Дипломатнинг таъкидлашича, Евроиттифоқ бундан кейин ҳам Украинадаги низоларнинг музокаралар орқали тинч ҳал этилишига умид қилади.
Изоҳ (0)