Италия «Катта еттилик»даги Россияга қарши санкцияларни қайта кўриб чиқиш масаласини кўтарган ягона давлат бўлди, дея хабар бермоқда Financial Times ЕИнинг юқори лавозимдаги мансабдорларига таяниб.
Шу ойда киритилган янги санкциялар 30 сентябрь, сешанба куни Европа иттифоқи давлатлари элчилари томонидан «ўзгартириш, тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш» мақсадида қайта кўриб чиқилади.
Бироқ, ЕИ мансабдорлари таъкидлаганидек, чекловчи чоралар тўхтатилиши ёки ўзгартирилиши белгилари йўқ.
«Айтиш керакки, ой давомида баъзи ижобий ўзгаришлар, олдинга силжишлар рўй берди, — дея таъкидлади музокараларда қатнашадиган ЕИ мансабдори. — Бироқ биз ҳамон узоқдамиз. Россияликлар ҳалигача Украина чегараларига яқин келмоқда, уларга ёрдам бермоқда, ‘қонга қон’ сиёсатини давом эттирмоқда».
Изоҳ (0)