Европа авиация хавфсизлиги агентлиги мобил телефонлар ва шунга ўхшаш бошқа қурилмалар хавфсизлик учун хатар туғдирмаслигини тан олган ҳолда, парвоз чоғида уларни ёниқ қолдириш мумкинлигини эълон қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди. Бунгача йўловчилар учиб кетиш олдидан ўз телефонларини ўчириши шарт эди.
Агентлик хабарига кўра, ҳар бир авиакомпания ўз самолётлари бортида электрон қурилмалардан фойдаланиш қай даражада хавфсиз экани ва уларнинг сигналлари ҳаво кемаси тизимининг ишлашига таъсир кўрсатиш-кўрсатмаслигини мустақил равишда баҳолаши керак бўлади. Шу туфайли янги қоидаларнинг киритилиши узоқ вақтга чўзилиши мумкин, дея қайд этади нашр.
Изоҳ (0)