Россияга қарши санкциялар енгиллаштирилмайди, дея хабар бермоқда «Европейская правда» нашри Германия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мартин Шефер баёнотига таяниб.
«Ҳозирча ҳаммаси Европа даражасида келишилгани ва қарор қилинганидек қолади», — деди у.
«Биз ҳали ўз кучларимизни юмшатиш нуқтасига етганимизча йўқ», — дея таъкидлади Шефер.
Унинг айтишича, санкциялар ҳақидаги қарорлар вазиятнинг реал боришига асосланган.
«Санкциялар кучайтирилиши ҳам, юмшатилиши ҳам мумкин», — дея қайд этди Германия ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия «Катта еттилик»даги Россияга қарши санкцияларни қайта кўриб чиқиш масаласини кўтарган ягона давлат бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)