Латвияда бугун, 29 сентябрдан НАТО давлатларининг «Кумуш найза» қуруқликдаги ҳарбий ўқув машқлари бошланди, дея хабар бермоқда «Европейская правда» нашри.
Машғулотларда Латвия, Эстония, Буюк Британия, Норвегия ва АҚШдан 2100 ҳарбий хизматчи иштирок этади.
Машқлар Адажидаги ҳарбий ўқув марказида олиб борилади. Фаол давр 3—5 октябрга тўғри келади.
Иштирокчилар ҳужумкор, мудофаа ва тўхтатиб қолиш ҳаракатларини олиб бориш бўйича малакаларини оширади.
Изоҳ (0)