Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Шотландия мустақиллиги тарафдорларига Буюк Британияда ҳукуматнинг жойлардаги органларига ваколатлар бериш жараёнини давом эттириш ҳақидаги музокараларда қатнашишни таклиф қилди. Буюк Британия яхлитлиги тафардорлари ютиб чиққан референдум натижаларини шарҳлар экан, бош вазир бу ҳақда айтиб ўтди, деб ёзади ИТАР-ТАСС.
Унинг айтишича, Шотландия миллий партияси етакчиси Алекс Салмонд унинг таклифини қабул қилган.
Бош вазир, шунингдек Шотландия ҳукумати ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги қарорни Британия парламентининг 2015 йилдаги сайловлар натижасига кўра шакллантириладиган янги таркиби қабул қилишини маълум қилди. Кэмерон Уэльс, Англия ва Шимолий Ирландияга ҳам янада кўпроқ ваколатлар тақдим этилишига ваъда берди.
Унинг сўзларига кўра, ваколат бериш ҳақидаги таклифлар ноябрда тайёрланади, тегишли қонун лойиҳаси эса келаси йилнинг январида парламентга киритилади.
Изоҳ (0)