Россия Хавфсизлик кенгашида интернетнинг Россия сегментини глобал тармоқдан вақтинчалик узиб қўйиш имконияти муҳокама этилади, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Нашрнинг ёзишича, бундай чора-тадбирлар рунет суверенитетини мустаҳкамловчи процедуралар сифатида амалга оширилиши мумкин. Яъни шу тариқа мамлакатда ҳарбий ҳаракатлар ёки норозилик намойишлари каби фавқулодда ҳолатлар чоғида давлат интернетнинг Россия сегментини ташқи дунёдан узиб қўйиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, амалдорлар доменлар устидан маъмурликни давлат ташкилотларига топширишни муҳокама қилмоқчи. Манбалар берган маълумотга кўра, Алоқа федерал агентлиги («Россвяз») бундай маъмурга айланиши мумкин.
Изоҳ (0)