Аввал ваъда берилганидек, 15 сентябрь куни Севара Назархон ўзининг «Мактублар» («Письма») альбомига кирувчи «Топмоқ ва йўқотмоқ» («Найти и потерять») қўшиғига ишланган клипини тақдим этди. Бу ҳақда қўшиқчининг расмий сайти хабар бермоқда.
Клип премьераси Севаранинг Youtube’даги расмий каналида бўлиб ўтди.
«Топмоқ ва йўқотмоқ» клипи съёмкаси Россиянинг Калужская вилоятидаги Никола-Ленивец қишлоғида бўлиб ўтди.
Режиссёр фикрича, клип ёруғ ва илиқ хусусият касб этди. «Севара унда қаҳрамонлар орасидан ўтиб кетадиган ҳис-туйғулар ва лаҳзалар ролини ижро этди. Клип кундалик ҳаётда биз қўлдан чиқариб юборадиган, биз учун аҳамиятсиз бўлган онларнинг қадр-қиммати ҳақида сўзлайди», — деди клип режиссёри.
Хабарда эслатилишича, 24 октябрь куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида қўшиқчининг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)