Яқинда таниқли поп-қўшиқчи Жастин Бибер йўл-транспорт ҳодисасига учради. Унинг қимматбаҳо Ferrari автомобилига қўшиқчини таъқиб этаётган папарацци машинаси келиб урилди. Ҳодисада Биберга зиён етмади, дея хабар бермоқда Segodnya.ua.
Кейинроқ Жастин ўз блогида вазиятни ёритиб берди ва уни 1997 йилда малика Диана билан содир бўлган ҳалокатга қиёслади.
Нашрнинг эслатишича, ўшанда Диана ўтирган автомобиль ҳайдовчиси папарацци таъқибидан катта тезликда ҳаракатланиб қочмоқчи бўлганида бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль кўприк тиргагига келиб урилган, малика Диана воқеа жойида вафот этган.
«Мен ҳозиргина бошдан кечирган ҳодисага қарши қандайдир қонун бўлиши керак. Малика Диананинг ўлими бизни нимагадир ўргатиши керак эди...», — деб ёзди Бибер ўз блогида.
Изоҳ (0)