Ҳиндистон қишлоқларининг бирида кичик бузоқ дунёга келди. Пешонасида учинчи кўзи бўлган бузоққа Шива деб ном беришди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Уч кўз билан дунёга келган бузоққа Ҳиндуизм худосининг руҳи ўтган деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирда «мўъжизавий сигир» кўплаб ташрифчиларнинг қизиқишига сабаб бўлиб, ҳурмат ва муҳаббатга кўмилмоқда. Одамлар унга қўл теккизиб, омадлари кулишига ишонмоқда.
Изоҳ (0)