ФИФА барча ходимларидан Бразилия футбол федерацияси (БФК) томонидан совға қилинган соатларни қайтариб беришни талаб қилди, дея хабар беради Stadion.uz BBC маълумотига таяниб.
Бу совғалар ЖЧ — 2014 вақтида БФК ҳомийларидан бири томонидан ФИФАнинг турли ходимларига улашилган эди.
ФИФА этика қўмитасининг таъкидлашича, унинг кодекси рамзий бўлмаган совғаларни олишга тўсқинлик қилади.
Бу ҳақда БФКга тушунтирилди, мулозимлардан эса совғаларни қайтариш талаб қилинди.
Маълумотларга кўра, совғаларнинг умумий қиймати 16 минг фунт стерлинг (тақрибан 26,2 минг доллар)ни ташкил қилади.
Изоҳ (0)