Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўйинчилар ишлаб чиқарадиган кинетик энергия (механик ҳаракат энергияси) ёрдамида ёритиладиган футбол майдони очилди. Ушбу стадион очилишига бразилиялик афсонавий футболчи Пеле ҳам ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Eurofootball.ru.
Майдондаги чим остига 200 та кичик тоштахталар жойлаштирилган бўлиб, улар стадионда ҳаракатланаётган ўйинчилар ишлаб чиқарадиган энергияни тўплайди. Кундуз куни уларга майдон атрофига ўрнатилган қуёш батареялари ёрдам беради. Шу тариқа, у ерда электр энергиясига сарф-харажатларсиз кун-тун футбол ўйнаш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, бундай панеллар Европадаги баъзи темир йўл станциялари, Австралиядаги савдо марказлари ва Лондондаги Хитроу аэропорти қопламаларига ўрнатилган, бироқ футбол майдони қурилишида улар илк маротаба қўлланилди.
Изоҳ (0)