«Формула-1» синфидаги автопойгаларда етти карра жаҳон чемпиони бўлган Михаэль Шумахер Лозанна (Швейцария)даги касалхонадан чиқарилди, дея хабар бермоқда Reuters.
«Бизни соғайиб кетиш учун олдинда узоқ ва оғир йўл кутиб турибди», — дейилади оилавий баёнотда.
Шумахер 2013 йил 29 декабрда Франциядаги Альп тоғларида чанғи учаётганида бошидан оғир жароҳат олган ва узоқ вақт сунъий кома ҳолатида бўлган. Июнь ойининг сўнгида унинг комадан чиққани ва Лозаннадаги реабилитация шифохонасига олиб келингани ҳақида хабар тарқалган. Шундан сўнг, Шумахернинг аёли унинг аҳволи яхшиланаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)