АҚШ президенти Барак Обама Бельгия Бош вазири Элио ди Рупога икки яшик Америка пивосини жўнатди, деб хабар бермоқда NOS нашри.
АҚШнинг Бельгиядаги элчихонаси Брюсселга ди Рупо учун Обама номидан икки яшик «Сэмюэл Адамс» пивоси келтирилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия бош вазири Элио ди Рупо Бразилиядаги футбол бўйича ЖЧ—2014 нимчорак финалидан ўрин олган АҚШ — Бельгия учрашуви арафасида ижтимоий тармоқлар орқали Америка президенти Барак Обамага икки яшик пиво билан гаров боғлашни таклиф қилган эди.
27 июнь куни бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобидаги европаликлар ғалабаси билан якунланган эди.
Изоҳ (0)