АҚШнинг WCIA телеканали бошловчиси Дэйв Бентон янгиликлар кўрсатуви бошида телетомошабинларга олти ойдан кам умри қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар берди.
«Бир неча ҳафта аввал менда мия саратони қайталанаётганидан хабар топдим», — деди у тўғридан-тўғри эфир чоғида.
Бентоннинг айтишича, янги ўсмани операция қилиб бўлмайди. Шифокорлар прогнозларига кўра, у яна 4—6 ой яшаши мумкин.
Шу билан бирга телебошловчи имконияти борича ишлашда давом этишини таъкидлади.
«Мени қўллаб-қувватлаётганингиз, дуоларингиз ва откриткаларингиз учун раҳмат. Улар мен учун жуда муҳим, бу ҳаётимни ўзгартириб юборди», — деди Бентон.
Изоҳ (0)