Украина мудофаа вазири Валерий Гелетей Россия раҳбарияти Украинага тактик ядро қуроли қўллаш билан таҳдид этаётганини айтди. Бу ҳақда вазирнинг матбуот анжуманидаги нутқига таяниб, «Сегодня» хабар берди.
«Шуни алоҳида таъкидлайманки, Россия бизни тактик ядро қуроли ишлатиш билан қўрқитди», — деди у.
Гелетейнинг айтишича, Украина бу вазиятда НАТО мамлакатлари, биринчи навбатда АҚШ ва Буюк Британиядан қурол-яроғ бўйича ёрдамга умид қилади.
«Агар бундай ёрдам тақдим этилмаса, Украина ўз ядро қуролини ишлаб чиқишга киришишига тўғри келади», — деди мудофаа вазири.
Изоҳ (0)