Якшанбага ўтар кечаси Шимолий Америка ҳарбий-космик мудофаасининг Бирлашган қўмондонлиги (NORAD) АҚШнинг Висконсин штатидаги аэропортдан учган самолёт Атлантика океанига қулаганини маълум қилди. Бу ҳақда France-Presse агентлигига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Висконсиндаги Уокешо аэропортидан учган самолёт Виржиния штатидаги Манассас аэропортига қўниши керак бўлган.
Самолёт бортида неча киши бўлгани ҳақида ахборот берилмади.
Авиаҳалокат содир бўлган жойга NORAD буйруғи билан иккита F-16 қирувчи самолёт юборилди.
Изоҳ (0)