Украина президенти Пётр Порошенко Украина шарқидаги вазиятни тартибга солиш бўйича тинчлик режасига ўзгартириш киритилганини эълон қилди, деб ёзади «Сегодня».
Бу ҳақда у Брюсселда Европа комиссияси президенти Жозе Мануэль Баррозу билан биргаликдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
«Аввал таклиф қилинган ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва шерикларимиз билан муҳокамалардан сўнг маълум ўзгартиришлар киритилган тинчлик режаси сентябрь бошидаёқ Украинадаги урушни тўхтатиши мумкин», — деди Порошенко.
У айни пайтда бундай имкониятлар мавжуд эканини, бироқ унинг фикрича, барчаси мамлакат улардан фойдаланиш-фойдаланмаслигига боғлиқ эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, у бу амалга ошмаса, Евроиттифоқнинг санкциялар ҳақидаги қарори қабул қилинишини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)