2014 йил 16 август куни Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатдаги «Туркманистоннинг давлат мукофотлари тўғрисидаги айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар бермоқда.
Қонун «Президент юлдузи», «Олтин аср», «Уйғониш» сингари бир қатор давлат мукофотларининг янгича таърифланишини тасдиқлади.
Қонунга мувофиқ, бундан буён медаль ва орденларда Туркманистон биринчи президенти — Сапармурот Ниёзовнинг бўртма расми эмас, монумент ва отлар тасвирланади.
Изоҳ (0)