КХДР етакчиси Ким Чен Ин KCTV давлат телеканалига футбол бўйича Англия чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳақида буйруқ берди, деб ёзади Британиянинг Daily Star нашри.
Гап «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Арсенал» иштирокидаги Англия премьер-лигаси учрашувлари ҳақида бормоқда.
Газета ёзишича, КХДР телевидениеси Англия чемпионати ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқига эга эмас. Хабарларга кўра, Ким Чен Ин «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни мухлиси ҳисобланади.
«КХДРда ҳеч ким Премьер-лига учрашувларини трансляция қилиш ҳуқуқига эга эмас. Агар улар намойиш этилса, демак муаллифлик ҳуқуқи ўғирланиши содир бўлади», — дея вазиятга изоҳ билдирди Премьер-лига матбуот хизмати.
Изоҳ (0)