Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)да раислик қилувчи Швейцария 28 август куни ЕХҲТ доимий кенгашининг Украинадаги вазиятга бағишланган фавқулодда мажлисини ўтказади. ИТАР-ТАСС хабарига кўра, мажлис Ташкилотнинг Венадаги бош қароргоҳида маҳаллий вақт билан 11:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да бўлиб ўтади.
Хаба берилишича, мажлисни ташкил этиш қарори ҳафта давомида қабул қилинган. Мамлакатларга таклифномалар яқиндагина юборилган.
Нашрнинг эслатишича, одатда август ойида ташкилот доимий кенгаш мажлисини тўпламайди. Бироқ ташкилотга аъзо 57 мамлакат учун ой бошидан буён бу иккинчи «махсус» учрашув бўлади.
Изоҳ (0)