Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи дунёдаги тўртта энг йирик мусобақадан бири US Open халқаро турнирининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Дунёнинг етакчи ракетка усталари иштирокида ўтаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ушбу турнирдаги иштирокини жуфтликлар мусобақасида давом эттиради.
Биринчи босқичда Денис Истомин / Андрей Голубев (Қозоғистон) жуфтлиги колумбиялик дуэт Николас Барриентос ва Сантьяго Хиральдо билан баҳс юритади.
Эслатиб ўтамиз, Денис яккалик баҳсларининг дастлабки учрашувида мазкур турнирда 12-рақам остида сараланган франсиялик Ришар Гаскега қарши кортга тушиб, 5-7, 6-7, 4-6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)