8 сентябрь куни Тошкентда бошланадиган спорт кураши бўйича жаҳон чемпионатида Ғарбий Африка курашчиларининг қатнашиши масаласи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан август охирига қадар ҳал қилинади. Бу ҳақда мусобақа ташкилий қўмитасига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Бирлашган кураш усуллари халқаро федерацияси яқинда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига расмий хат билан мурожаат қилиб, Эбола безгаги авж олган Ғарбий Африка мамлакатлари спортчилари Тошкентдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишига мамлакатимиз қандай қарашини билдиришини сўрашди, — деди ЖЧ — 2014 ташкилий қўмитаси ходими. — Вазирлик кейинги ҳафта ўз жавобини беради. Агар Африка давлатлари вакилларининг ўзлари Ўзбекистонга келишдан бош тортмаса, уларнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиши масаласи соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳал қилинади».
Спорт кураши бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда 8—14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда етти нафар Нигерия вакиллари ва икки нафар Сьерра-Леоне спортчилари иштирок этмоқчи. Ташкилий қўмита ходимининг айтишича, ушбу мамлакатлар миллий федерацияларидан мусобақада қатнашишдан бош тортиш ҳақида ҳеч қандай хабар келиб тушмаган.
Гвинея, Нигерия, Либерия ва Сьерра-Леонеда Эбола безгаги қурбонлари сони 1200 дан ошди. Либерия ҳукумати ўлимга олиб келувчи хавфли касаллик тарқалиб кетишини тўхтатиш учун коментдант соати жорий қилди.
Изоҳ (0)