Осетия кураш мактабининг икки нафар ёрқин вакили исмлари Бирлашган кураш усуллари халқаро федерацияси — FILA Шон-шараф залига киритилади. Булар 2013 йил декабрида вафот этган, икки карра Олимпия ўйинлари совриндори, тўрт карра жаҳон чемпиони Бесик Кудухов (Россия) ва спорт тарихидаги энг кўп унвон олган эркин курашчи, уч карра Олимпия чемпиони, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Артур Таймазов (Ўзбекистон)дир.
Россия Спорт кураши федерацияси расмий сайти хабарига кўра, тантанали маросим Тошкентда 8—14 сентябрь кунлари ўтказиладиган жаҳон чемпионати арафасида бўлиб ўтади.
Anhor.uz ёзишича, Артур Таймазов асли осетиялик атоқли эркин курашчи бўлиб, Ўзбекистон номидан курашади. У Ўзбекистоннинг Олимпиада ўйинларида барча спорт турлари бўйича энг кўп унвон олган спортчисидир. Мамлакат тарихидаги олтита Олимпиада олтин медалларининг учтаси Таймазовга тегишлидир.
Изоҳ (0)