«Бавария» ва Германия терма жамоаси дарвозабони ўз фаолияти давомида иккинчи бор Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Ўтган мавсумда 28 ёшли дарвозабон клуби билан Германия чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан, шунингдек ёзда терма жамоа билан жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.
Нойер 2011 йилда ҳам Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Бу сафар унинг учун 144 та немис журналисти овоз берган. Иккинчи ўринга Марко Ройс, учинчи ўринга эса Томас Мюллер ўрнашди.
Изоҳ (0)